“Қўқон-1912” Муборакда бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган!

12 апрель, 18:20 367

“Қўқон-1912” Муборакда бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган!

 

Бир неча кундан сўнг олий лига 6-тур ўйинлари старт олади. Унда “Машъал” Муборакда “Қўқон-1912” билан куч синашиди.

“Машъал” ва “Қўқон-1912” олий лигада 10 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал” клубининг устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” жамоаси ушбу рақибни 6 марта мағлуб этган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида 2та ғалаба мавжуд. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 18та гол уришган, қўқонликлар 9 марта муборакликлар дарвозасини ишғол этишган. “Машъал” ўзаро ўйинларда 20 очкога эга бўлган, Қўқон клуби ҳисобида 8 очко бор. “Машъал”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 3:0 га тенг бўлса, “Қўқон-1912”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди. Водий жамоаси ҳозирга қадар Муборакда бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмаган.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:

26.06.2016 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

25.04.2015 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:0

20.09.2003 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:2

02.11.2002 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

15.04.1995 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” Муборакда бўлиб ўтган 5та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Жамоа Муборакда ҳар бир ўйинда камида иккитадан тўп киритган.