"Қўқон-1912" "Навбаҳор"га қарши тайёргарликни бошлади

Олий лиганинг навбатдаги тур баҳсларида мухлислар қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлишади. Турнинг марказий ўйинларидан бири Қўқонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қўқон клуби 25-тур доирасида ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилади. Ўзига хос “водий дербиси” ҳар доим мухлис-у мутахассисларнинг эътиборида бўлиб келган. "Қўқон-1912" кечадан ўз қароргоҳларида тўпланиб, ушбу учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар “Марказий” стадионида бўлиб ўтмоқда.

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 21 октябрь, шанба куни соат 15:30да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!