"Қўқон-1912" Олий Лигадаги сўнгги ўйинга тайёргарлик бошлади

 

"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари Олий Лиганинг сўнгги, 30-тур ўйинига тайёргарликни бошлади. Қўқонликлар машғулотларни "Марказий" ўйингоҳда ўтказмоқда.

Таркибда йўқотишлар бор: жароҳати боис Акмал Холмуродов ва Жалил Кимсанов машғулотларда иштирок этишмаяпти. Жамоа сардори Носир Отақўзиев умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Олий лига 30-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашуви 25 ноябрь куни Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!