"Қўқон-1912": Олий лигадаги 355-учрашув арафасида

 

“Қўқон-1912” жамоаси Олий лигадаги 355-ўйинини ўтказиш арафасида. 12-мавсум элитада иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 354 та учрашув ўтказишга  муваффақ бўлишди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати. 

Шуларнинг 130 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. 46 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 174 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 484 – 659. Умумий очколар 436 тани ташкил этади.

Олий лига 15-тур доирасидаги “Олмалиқ” билан бўладиган учрашув қўқонликларнинг 355-ўйини сифатида тарихда қолади. 2015 йилда олмалиқликларга қарши Қўқонда бўлиб ўтган учрашув Олий лигадаги 300-ўйин сифатида қайд этилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!