"Қўқон-1912" "Олмалиқ"қа қарши тайёргарликни давом эттирмоқда

 

"Қўқон-1912" жамоаси футболчилари сўнгги ўйиндаги ғалабадан руҳланган ҳолда 1-давранинг сўнгги ўйинига тайёргарлик кўрмоқдалар. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, машғулотлар Чирчиқ шаҳрида давом этмоқда. Барчанинг кайфияти аъло. Биринчи даврани юқори нотада якунлаш учун мураббий ва футболчилар астойдил тер тўкмоқдалар.

"Олмалиқ" жамоаси билан бўладиган учрашув 25-июнь куни Олмалиқдаги стадионда соат 19:00 да бошланади. 
Эртага эса ҳар икки жамоанинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро куч синашадилар. Бу учрашув соат 17:45 да бошланиши белгиланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!