"Қўқон-1912": Ўтганлар хотираси ёдга олинди

9 май,2017, 19:07 224

 

Бугун 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”  муносабати билан республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

“Қўқон-1912”  жамоасининг мураббий ва футболчилари ҳам ушбу кунда авлодлар руҳини шод этиш мақсадида Қўқон шаҳридаги хотира майдонига бордилар.  

Мураббий ва футболчиларимиз бу ерда ватанимиз мустақиллиги учун жон фидо қилган ота-боболаримизни хотирлаб, бу ерда қад ростлаган ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.