“Қўқон-1912” Ўзбекистон Кубоги жавоб учрашувига тайёргарлик бошлади

29 май, 08:12 115

“Қўқон-1912” Ўзбекистон Кубоги жавоб учрашувига тайёргарлик бошлади

 

Чемпионат тақвимида тиғизлик вужудга келди. Жамоалар ҳар тўрт кунда ўйинларда иштирок этишмоқда. 26 май куни “Бухоро”га қарши майдонга тушган қўқонликлар эртага Бекободда “Металлург” меҳмони бўлишади.

"Қўқон-1912" мазкур баҳсга Тошкентда тайёрланмоқда. Ўзбекистон меҳмонхонасига жойлашган футболчилар Ўзбекистон Кубогида юришларини давом эттиришни  ўз олдиларига мақсад қилганлар, деб ёзади клуб матбуот хизмати.  Эртага қўқонликлар Тошкентдан Бекободга қараб йўлга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги 1/8 финал диорасидаги биринчи учрашувда “Қўқон-1912” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.