"Қўқон-1912" Қўқонда "Насаф"га қарши тайёргарликни давом эттирмоқда

Давралар оралиғида тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб борган "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари кечадан бошлаб машғулотларни Қўқон шаҳрида давом эттирмоқдалар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машғулотлар бугундан бошлаб "Марказий"  стадионида икки маҳалдан  ўтказилмоқда. 

Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларига жалб қилинган футболчилар хам жамоа ихтиёрига етиб келишган ва машғулотлар тўлиқ таркиб билан ўтказилмоқда. 

Қўқонликлар Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашувини 28 июль куни ўз майдонларида  "Насаф" жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув соат 18-00да бошланиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!