“Қўқон-1912”: Юбилей учрашув арафасида

10 май, 08:36 181

“Қўқон-1912”: Юбилей учрашув арафасида

 

“Қўқон-1912” жамоаси Олий лигадаги 350-ўйинини ўтказиш арафасида. 12-мавсум элитада иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 349 та учрашув ўтказишга  муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 128 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 44 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 173 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 476 – 652. Умумий очколар 428 тани ташкил этади.

Олий лига 10-тур доирасидаги “Навбаҳор” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг ўзига хос юбилей 350-ўйини сифатида тарихда қолади.