"Қўқон-1912" футболчилари мавсум давомида нечта сариқ карточка олишган?

 

"Қўқон-1912" матбуот хизмати 2017 йилги мавсум якунлари хусусида маълумот беришда давом этмоқда. Бу сафар чемпионат давомида ҳакамлар томонидан огоҳлантириш олган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Жами карточкалар

Якунига етган мавсумда қўқонликларнинг ҳеч бир аъзоси бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланмади. Лекин 30 та ўйин давомида клуб вакиллари жами 45 та сариқ карточка олишган. 

Энг кўп огоҳлантирилганлар

2017 йилги мавсум давомида "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов ҳаммадан кўп огоҳлантирилган. Тажрибали ҳимоячи ҳакамлар томонидан 7 марта сариқ карточка билан сийланган.

Яна ҳимоячи Дарко Гожкович ҳисобида эса 6 та сариқ карточка бор. Мудофаа чизиғининг яна бир вакили – Акмал Холмуродовни эса ҳакамлар 5 марта огоҳлантиришган.

Кимда нечта сариқ карточка бор:

Мурод Холмуҳаммедов – 7 та

Дарко Гожкович – 6 та

Акмал Холмуродов – 5 та

Андрей Сидоров – 4 та

Филип Райевац – 4 та

Дониёр Ҳасанов* – 4 – (2) та

Жамшид Ҳасанов – 2 та

Суҳроб Бердиев – 2 та

Жавоҳир Сидиқов – 2 та

Баҳодир Акрамов – 2 та

Александр Мерзляков – 2 та

Носир Отақўзиев – 1 та

Азиз Ашуров – 1 та

Жалил Кимсанов – 1 та

Ойбек Рустамов – 1 та

Никита Рибкин – 1 та

Аваз Маматхўжаев – 1 та

Руслан Мельзиддинов – 1 та

Жами: 45 та

* Дониёр Ҳасанов иккита сариқ карточкани “Обод” жамоаси таркибида олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!