“Қўқон-1912” футболчиси энг яхшилар қаторида

19 май, 08:24 146

“Қўқон-1912” футболчиси энг яхшилар қаторида

 

Олий лигада 11-тур ўйинлари якунига етди. Ушбу тур ҳам мухлисларга бир қатор қизиқарли баҳсларни тақдим этди.

Хусусан, “Қўқон-1912” жамоаси мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Қўқонликлар етакчиси Жавоҳир Сидиқов “темирйўлчилар”га қарши кечган ўйинни ҳам юқори савияда ўтказди.

Бунинг натижасида 10-рақамли ярим ҳимоячи ўйиннинг энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди. Шунингдек, рақиб жамоадан ушбу номга Жалолиддин Машарипов лойиқ кўрилди.