“Қўқон-1912” ҳимоячиси номаълум муддатга сафдан чиқди

20 май,2017, 09:01 268

“Қўқон-1912” ҳимоячиси номаълум муддатга сафдан чиқди

 

“Локомотив”га қарши Олий Лига 11-туридан кейин бир кун дам олган “Қўқон-1912” футболчилари Ўзбекистон кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви доирасидаги “Металлург” билан бўладиган ўйинга тайёргаликни бошлади.

“Қўқон-1912” матбуот хизматининг хабар беришича, “Марказий” стадионидаги кечаги машғулотлар жамоа катта мураббийи Азиз Тўхтабоевни табриклаш билан бошланди. Юқори кайфият билан бошланган машғулотларда барча футболчилар иштирок этди.

Фақат Александр Мерзляков ўтган ўйинда олган жароҳати туфайли машғулотларда иштирок этмаяпти. Тажрибали ҳимоячи қачон сафга қайтиши ҳали маълум эмас.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.