"Қўқон-1912" ҳужумчиси асосий мақсади нима эканини айтди

29 май,2017, 09:33 259

 

“Қўқон-1912” жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси, мавсум тўпурарларидан бири Суҳроб Бердиев клуб матбуотини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

– Суҳроб жамоани бу қадар мувафақияти одимлашига нима сабаб деб ўйлайсиз?

– Авваломбор барча мухлисларимизни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Жамоамизни бу йилги мавсумда юқори ўринларда кетаётгани бу аввало мавсумга тайёргарликни тўғри йўлга қўйилганлиги бўлса иккинчи томони жамоамиздаги аҳилликда деб ўйлайман. Мураббийларимиз бизни ҳар бир ўйинга жисмоний ва психологик томонлама тўғри тайёрлай олганларини натижаси бизни ютуқларимизнинг яна бир омили бўлмоқда.Жамоада ҳамма бир оиладекмиз, қолаверса мухлисларимизнинг ажойиб қўллаб-қувватлашлари ҳам  ҳозирги кунда турнир жадвалида юқори ўринларда туришимизга сабаб бўлмоқда.

– Ўйинларга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳам гапириб берсангиз?

– Мураббийларимиз ҳар бир ўйинга ўша жамоанинг ўйинига қараб турли тактик схемаларни бизга ўргатиб келишмоқда. Бош мураббийимиз тезкор ва ҳужумкор футболни яхши кўрадилар ва бизни ҳам шунга ўргатмоқдалар. Натижа эса кўриб турганингиздек ёмон эмас.

– Жамоада ўзингизни ўрнингиз , бу йилги мақсадларингиз ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз?

– Футбол бу жамаовий ўйин. Ҳамма бир мақсад йўлида бирлашсагина бир мақсадга эришиш мумкин бўлади. Ўз олдимга қўйган мақсадим жамоамга максимал даражада фойдам тегиши учун бор куч-ғайратимни аямаймаслик. Мураббий ва мухлисларимизнинг олдида, ҳар бир ўйинда  ёруғ юз билан майдонни тарк этсам  дейман.Ҳар бир футболчи гол уришни хохлайди. Мен ҳам иложи борича кўпроқ гол киритиш ва кўпроқ голли узатмаларни амалга оширишни мақсад қилганман. Мавсум якунида тўпурарлар рўйхатида бўлиш знг катта мақсадим.