“Қўқон-1912” июнь ойида кимлар билан ўйнайди?

12 июнь, 08:10 204

“Қўқон-1912” июнь ойида кимлар билан ўйнайди?

 

Ўзбекистон чемпионати биринчи давра ўйинлари ҳам поёнига етиб бормоқда. Яна учта турдан кейин жамоалар таътилга чиқиб кетишади.

“Қўқон-1912” жамоаси учун июнь ойида чемпионат доирасида учта, Кубок доирасида битта ўйинда иштирок этади, дея маълум қилади клуб матбуот хизмати.

Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 16 июнь куни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши тўп суришади. 20 июнь куни эса “Сўғдиёна” Қўқонда меҳмон бўлади. Биринчи давранинг охирги ўйини 25 июнь куни “Олмалиқ”қа қарши сафарда бўлиб ўтади.

Ниҳоят, 30 июнь куни қўқонликла Ўзбекситон Кубоги чорак финал биринчи учрашуви доирасида меҳмонда “Насаф”га қарши майдонга тушишади.