“Қўқон-1912” жамоаси “Машъал”га қарши тайёргарликни бошлади

10 апрель, 08:45 347

“Қўқон-1912” жамоаси “Машъал”га қарши тайёргарликни бошлади

 

“Динамо”га қарши кечган баҳсда (2:1) ғалаба қозонган “Қўқон-1912” жамоаси аъзоларига икки кунлик таътил берилган эди.

Бугун ушбу кичик таътил якунига етди ва “Машъал”га қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик бошланади, деб хабар бермоқда “Қўқон-1912” матбуот хизмати. Қўқонликлар бугундан Чирчиқ шаҳрида машғулотларни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси 6-турни сафарда Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказишади. Мазкур учрашув 14 апрель, жума куни бўлиб ўтади.