“Қўқон-1912” жамоаси “Насаф”га қарши тайёргарликни бошлади

 

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари Рамазон ҳайити байрамини ўтказиб, яна Чирчиқ шаҳрида йиғилишди.

Футболчилар 30 июнь куни бўлиб ўтадиган  “Насаф” жамоасига қарши Ўзбекистон кубоги чорак финал дастлабки ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишди.

Машғулотлар Чирчиқ шаҳрида давом эттирилади. 29 июнь куни эрта тонгда жамоа аъзолари Қарши шаҳри томон йўлга чиқишади.

Ўзбекистон кубоги 1/4 финали доирасидаги “Насаф” – “Қўқон-1912” жамоаларининг дастлабки ўйини 30 июнь куни соат 19:30 да Қаршидаги “Марказий” стадионда старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!