"Қўқон-1912" жамоаси "Қизилқум" билан ўйнайди

6 июнь, 08:39 225

 

"Қўқон-1912" жамоасининг Чирчиқдаги машғулотлари давом этмоқда. Райевац умумий гуруҳда, Мерзляков эса алоҳида шуғулланмоқда, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. 

Бугун қўқонликларнинг икки нафар ўйинчиси Ўзбекистон миллий термаси жамоаси сафида Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши мумкин.

9 июнь куни "Қўқон-1912" жамоаси “Қизилқум”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу учрашув ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйининг соат 18:00да старт олади.