“Қўқон-1912” жамоаси Қозоғистон клубига қарши ўйнайди
“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”дан кейин "Қўқон-1912" футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди. Футболчилар эратага сўнгги йиғинни бошлашади. Тўртинчи йиғин 28 февралга қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Эртага пойтахтимизга йиғилган қўқонликлар “Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар” мавсузида ўқув-амалий семинарида иштирок этишади.

11 февралдан машғулотлар бошланади. Сўнгги йиғин давомида тўртта назорат учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган. 13 февраль куни "Қўқон-1912" “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушади. 14 февраль кунги рақиб сифатида – Самарқанднинг “Динамо” жамоаси танланган. 18 февраль куни эса Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан куч синашамиз. Ниҳоят, 23 февраль куни бўлиб ўтадиган сўнгги назорат учрашувида Қозоғистоннинг “Экибастуз” жамоаси рақиб вазифасини ўтаб беради.

Фикрлар