“Қўқон-1912” жамоаси “Сўғдиёна”га қарши тайёргарликни бошлади

18 июнь,2017, 08:42 193

“Қўқон-1912” жамоаси “Сўғдиёна”га қарши тайёргарликни бошлади

 

Тақвимнинг тиғиз келгани боис “Бунёдкор” билан ўйиндан кейин "Қўқон-1912" футболчилари дарҳол навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Кечадан қўқонликлар 14-тур доирасидаги “Сўғдиёна”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувга ҳозирликни бошлашди. Футболчилар машғулотларда астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Александр Мерзляков ҳам аста-секин машғулотларга қўшилмоқда. Машғулотлар «Марказий» стадионда бўлиб ўтмоқда.