“Қўқон-1912” жамоасида ўзгаришлар юз берди
"Қўқон-1912" жамоаси таркибида ўзгаришлар ҳам юз берди. Ўтган мавсумни Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўтказган Жамшид Ҳасанов таркибимизга келиб қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи билан жамоамиз ўртасида бир йиллик битим имзоланди.
Шунингдек машғулотларга ёшлар таркибимиздан Достон Мелиқўзиев ҳамда Аброр Раҳмоновлар ҳам жалб қилинди. Бу эса жамоамизда ёш футболчиларга бўлган эътибор юқори эканлигидан далолат беради.
Жавоҳир Сидиқов саломатлигини тиклаб машғулотларга астойдил киришди. Айтганча, жамоамиз Отабек Зокиров билан дўстона хайрлашди. Отабек Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига бориб қўшилди.
Аввалроқ Акмал Холмуродов қўқонликлар сафига келиб қўшилгани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар