“Қўқон-1912” легионери энг яхшилар қаторида

9 апрель, 08:34 337

“Қўқон-1912” легионери энг яхшилар қаторида

 

Олий лигада 5-тур ўйинлари ортда қолди. Навбатдаги ўйинлардан кейин қўқонликлар турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишди.

Одатга кўра, учрашувлар якунлангач “Қўқон-1912” матбуот хизмати энг яхши футболчилар номи эълон қилди. Қўқонда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувнинг энг яхши ўйинчилари сифатида Филип Райевац ва Акмал Бозоровлар эътироф этилди.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма

Олий лига, 5-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:1 (1:0)

Қўқон. 8578 томошабин

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент) – 8,5, А. Расулов (Тошкент) – 9,0, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,0, А. Шукуруллаев (Тошкент) – 9

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Н. Отақўзиев (15), Ф. Райевац (49) – С. Сулаймонов (78).

Огоҳлантиришлар: А. Ҳолмуродов (77) – Д. Низанов (4).

Четлатиш: С. Сулайманов («Динамо», 88).

Энг яхши ўйинчилар: Ф. Райевац – А. Бозоров