
“Қўқон-1912” мухлислари Самарқандга боришади
Айни кунларда барча ватанимиздаги футболсевар инсонлар 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралашидаги Жанубий Кореяга қарши баҳсини интиқлик билан кутишмоқда.
Шу жумладан, қўқонлик футбол мухлислари ҳам ватанимиз жамоасини ўта муҳим баҳсда қўллаб-қувватлашни ният қилишган. Терма жамоа ўйини ўтгач Ўзбекистон миллий биринчилиги давом этади. 7 сентябрь куни жамоамиз футболчилари Самарқанд шаҳрида “Динамо” жамоасига қарши майдонда саф тортишади.
Самарқанддаги стадионда Қўқонлик мухлислар учун 10-сектор ажратилган. Чипталар нархи 7 000 сўмдан қилиб белгиланган. “Қўқон-1912” мухлислар клуби сардори Илхомжон Қундузовнинг бизга маълум қилишича Самарқандга бир кун олдин боришни истаган мухлислар учун Регистон мажмуаси яқинидан арзон нархларда турар-жойлар ҳозирлаб қўйилган.
Фикрлар