“Қўқон-1912” мухлисларни супер ўйинга таклиф қилмоқда

Бугун, 18 июль куни “Қўқон-1912” жамоаси PEPSI Суперлига 17-тур доирасида ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилади.

"Учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Ҳар бир очко учун аёвсиз кураш кечаётган суперлига баҳсларида мухлислар шиддатли ўйинларга гувоҳ бўлишмоқда. Вакилларимиз ўз майдонларида мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилишган", - дейилади "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабарида. 

"Қўқон-1912" - "АГМК" ўйини учун чиқарилган чипталар "Марказий" стадион кассаларида сотилмоқда. Ўйин 20:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!