“Қўқон-1912” назорат ўйинида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

 

“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги назорат ўйинини Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши олиб борди. Жанговар руҳда ўтган ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Қўқонликлар сафида голларни Собир Ҳамидов ва Андрей Сидоров киритди. “Шўртан” вакилларидан Акмал Холматов ва  Элдор Бойматов гол урди.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” эртага навбатдаги назорат учрашувини Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади. Шу кунга қадар Нўъмон Ҳасанов шогирдлари учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, барча рақибларидан (“Сўғдиёна” 5:0, “Динамо” 6:1, “Қизилқум” 1:0) устун келишганди.

“Қўқон-1912” – “Шўртан” 2:2

Голлар: Собир Ҳамидов-6, Андрей Сидоров-84. – Акмал Холматов-21, Элдор Бойматов-37 (пен).

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Ойбек Рустамов, 7. Шоҳруҳ Холматов, 8. Филип Райевац, 17. Андрей Сидоров, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 22. Ориф Мамажонов, 25. Иқбол Маликжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 31. Суҳроб Раҳмонов, 70. Собир Ҳамидов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11. Акмал Холмуродов, 23. Баҳодир Акрамов, 24. Иброҳим Раҳимов, 33. Суҳроб Бердиев, 75. Шерзод Алижонов.

“Шўртан”: Элдор Тожибоев, Обид Жўрабоев, Умар Эшмуродов, Сирож Ҳамроев, Жаҳонгир Жиянмуродов, Руслан Вагапов, Саидкамол Акбаров, Сардор Собирхўжаев, Элдор Бойматов, Акмал Холматов, Қадамбой Нурметов.

Захира: Отабек Нарзуллаев, Игорь Таран, Жамол Отақулов, Маъруф Муродов, Олим Каримов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!