“Қўқон-1912” ўринбосарлари янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўришмоқда

 

Худди асосий таркиб каби “Қўқон-1912” ўринбосарлари ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Қўқонда йиғин ўтказаётган Муҳсин Низомиддинов шогирдлари машғулотларда зўр бериб ишлашмоқда, дея маълум қилади қўқонликлар матбуот хизмати.

Ўтган мавсумда ёшлар лигасида кўнгилдагидек қатнаша олмаган футболчилар янги мавсумда мухлисларимизни хурсанд этишга жиддий бел боғлашган. Бунинг учун эса улар машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.

Сир эмасмки, сўнгги йилларда Қўқон футболида янги юлдузлар етишиб чиқмоқда. Бунга мисол тариқасида Ойбек Рустамов, Иқбол Маликжонов, Аваз Маматхўжаевларни келтириш мумкин. Ушбу ёш футболчилар айнан ўринбосарлар сафида тажриба тўпладилар, ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Бу эса ўринбосарларимизда ҳам ишлар тўғри йўлга қўйилганидан далолат.

Шанба куни иккига бўлиниб ўзаро ўйин ўтказган ўринбосарларимиз бугундан эътиборан “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасига тайёргарликни бошлаб юборишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!