“Қўқон-1912” сафида “Пахтакор” футболчиси кўрикдан ўтмоқда

“Қўқон-1912” футболчилари Чирчиқ шаҳрида иккинчи даврага  тайёргарлик жараёнларини давом эттиришмоқда. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказиляпти. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таркибда «Пахтакор» жамоаси аъзоси , ҳужумкор ярим ҳимоячи Темур Толипов кўрикдан ўтмоқда. Толипов биринчи даврани Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида ўтказган. Шунингдек «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлган , асли қўқонлик Азамат Мамажонов ҳам мураббийлар назоратидан ўтмоқда.

Жавоҳир Сиддиқов ҳамда Андрей Сидоровлар Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ихтиёрида эканлиги ҳақида хабар берганмиз. Сербиялик легионерларимиз Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевацлар 16 ва 18 июль кунлари таркибимизга келиб қўшилишади. Тажрибали ҳимоячи Александр Мерзляков жароҳатидан аста-секин фориғ бўлмоқда. Мерзляков  асосий гуруҳ машғулотларида иштирок этяпти.

Бугун футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишди.  «Кўклар» таркибида асосий таркиб футболчилари ҳаракат қилишган бўлса, «Қизиллар» таркибини асосан ёшлар тўлдиришди. Қизиқарли ўтган учрашувда тажриба ўз сўзини айтди. Носир Отақўзиев, Сухроб Бердиев ва Собиржон Ҳамидовларнинг киритган голларига Темур Толипов ягона гол билан жавоб берди.

«Кўклар»: Никита Рибкин, Азамат Мамажонов, Акмал Холмуродов, Мурод  Ҳолмуҳаммедов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Қувондиқ Рўзиев, Собир Ҳамидов,  Жамшид Ҳасанов,Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

«Қизиллар»: Азиз Ашуров, Исмоил Охунжонов, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Дониёр Тўлашев, Иқбол Маликжонов, Шоҳруҳ Эргашев, Иброҳим Раҳимов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Темур Толипов, Достон Мелиқўзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!