"Қўқон-1912" сафида илк даврада ким нечта гол урди?

7 июль,2017, 01:48 381

Биринчи давра якунларига доир маълумотларни давом эттирамиз. Бугун "Қўқон-1912" клуби сафида биринчи даврада ким нечта гол ургани ҳақида маълумот берамиз.

Акрамовдан Райевацгача

Жамоанинг мавсум-2017даги биринчи голини Баҳодир Акрамов киритди. Олий лига 1-тур доирасидаги Қўқонда кечган “Насаф”га қарши ўйинда ярим ҳимоячи ўзини кўрсатганди. Аммо ушбу гол қўқонликларни мағлубиятдан қутқара олмаганди. 

Ёзги таътилга чиқиш олдидан футболчилар рақиблар дарвозасига 23 та тўп киритишди. Биринчи даврадаги охирги 23-гол сербиялик ҳужумчи Филип Рейевац ҳисобига ёзилди. 

Кетма-кет ўйиндаги голлар 

Мавсум стартини легионер ҳужумчи ажойиб тарзда бошлаганини айтиш жозиз. Яқинда ўзининг 25 ёшини қарши олган Райевац қаторасига тўртта ўйинда (2-5-турларда) рақиблар дарвозасини ишғол этиб, барчани ажаблантирганди. 

Голсиз ўйин

Мавсумнинг биринчи қисмида Нўъмон Ҳасанов шогирдлари фақат битта ўйиндагина рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади, холос. Бу ҳам 15-турга келиб содир бўлди. Бунгача улар барча учрашувларда гол уришни уддалашди. 

Хет-трик

Суҳроб Бердиев битта ўйинда учта гол урган жамоанинг ягона футболчиси бўлиб турибди. Бердиев 7-тур доирасидаги “Металлург”га қарши кечган ўйинда бекободликлар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди. 

Пенальтилар

Биринчи даврада "Қўқон-1912" футболчилари икки марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедов ҳар икки сафар ун бир метрли нуқтадан адашмади. 

Олий лига-2017

Биринчи давра

1-тур

“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:2
Гол:
Баҳодир Акрамов

2-тур
“Обод” – “Қўқон-1912” – 1:1
Гол:
Филип Райевац

3-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0
Гол:
Филип Райевац

4-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912”  - 1:2
Голлар
: Филип Райевац, Носир Отақўзиев. 

5-тур
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:1
Голлар:
 Филип Райевац, Носир Отақўзиев. 

6-тур
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 1:1
Гол:
Акмал Холмуродов. 

7-тур
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 3:0
Голлар:
Суҳроб Бердиев – 3та

8-тур
“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 2:3
Голлар:
Суҳроб Бердиев, Филип Райевац, Жавоҳир Сидиқов. 

9-тур
“Қўқон – 1912” – “Пахтакор” – 1:1
Гол:
Носир Отақўзиев

10-тур
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1
Гол:
Мурод Холмуҳаммедов (пен)

11-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:1
Гол:
Дарко Гожкович

12-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 2:1
Голлар:
Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов.

13-тур
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 2:1
Гол:
Носир Отақўзиев. 

14-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 3:2
Голлар:
Мурод Холмуҳаммедов (пен), Суҳроб Бердиев, Филип Райевац. 

15-тур
“Олмалиқ” – “Қўқон-1912” – 0:0


Кимда нечта гол бор?

Филип Райевац – 6

Суҳроб Бердиев – 6 

Носир Отақўзиев – 4 

Мурод Холмуҳаммедов – 3 (2 та пен)

Жавоҳир Сидиқов – 1 та

Акмал Холмуродов – 1

Баҳодир Акрамов – 1

Дарко Гожкович – 1

Жами голлар: 23 та