"Қўқон-1912" тайёргарлик режасида ўзгариш

4 июнь, 10:04 166

 

"Қўқон-1912" жамоасининг тайёргарлик режасига бироз ўзгартириш киритилди. Футболчилар қисқа таътилдан бугун, 4 июнь куни қайтадиган бўлди. Бу ҳақда қўқонликлар матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

"Қўқон-1912" бугун куннинг иккинчи ярмида Чирчиқ шаҳрида навбатдаги баҳсларга тайёргарликни бошлади. Режага кўра, йиғин давомида битта ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган. Бу ўйин қайси жамоа билан ва қачон ўтказилиши ҳақида сизларга қўшимча равишда хабар берилади.

Чирчиқда ўтадиган ўқув-йиғин машғулотларида терма жамоа йиғинига чақирилган Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишмайди. Жамоанинг сербиялик ҳужумчиси Филип Райевацнинг саломатлиги айни вақтда анча яхшиланган. Райевац Чирчиқ шаҳрида жамоамиз билан бирга бўлади.