"Қўқон-1912" устози Корея сафаридан қайтди

 

Кеча "Қўқон-1912" жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Жанубий Корея сафаридан қайтган бош мураббий Нўъмон Ҳасанов машғулотларни олиб бормоқда.

Шунингдек, барча футболчилар жамоа ихтиёрига етиб келишди. Футболчилари 20-тур доирасидаги “Динамо”га қарши ўтказиладиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашуви 7 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!