“Қўқон-1912” ва “Металлург” 15-учрашув арафасида турибди

20 апрель,2017, 08:20 340

“Қўқон-1912” ва “Металлург” 15-учрашув арафасида турибди

 

22 апрель шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Олий лига 7-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади. Қўқонликлар матбуот хизмати мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйиндаги статистик маълумотларни тақдим этди.

15-учрашув арафасида

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Олий лигада 14 бор куч синашишган. Ўйинларнинг еттитасида вакилларимизнинг қўли баланд келган. “Металлург” бешта учрашувда ғалаба қозонган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбатидаги устунлик қўқонликлар томонида 24-21. “Қўқон-1912” ўзаро ўйинларда 23 очкога эга бўлган. “Металлург” тўплаган очколар эса 17 тани ташкил этади.

Факт: Бекободликлар шу кунга қадар бирор марта Қўқонда ғалаба қозона олишмаган. “Қўқон-1912” эса ўз майдонидаги олтита баҳсда рақибдан устун келган.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:

17.09.2016 «Қўқон-1912» – «Металлург» 2:1

25.10.2015 «Қўқон-1912» – «Металлург» 2:1

13.09.2003 «Қўқон-1912» – «Металлург» 4:0

23.11.2002 «Қўқон-1912» – «Металлург» 1:0

29.04.2000 «Қўқон-1912» – «Металлург» 2:0

02.10.1999 «Қўқон-1912» – «Металлург» 5:1

05.09.1998 «Қўқон-1912» – «Металлург» 1:1

Ҳакамлар

22 апрель куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Металлург” ўйинини Олимжон Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Учрашув назоратчиси Игорь Нехочин.

Айтганча, ўтган йили ушбу ҳакам “Қўқон-1912” жамоасининг учта ўйинини бошқарган. Улардан иккитаси Қўқондаги учрашувга тўғри келган.

Олий лига, 7-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 22 апрель куни соат 17:00да бошланиши кузда тутилган. 21 апрель куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин 15:30да бошланади. Барча мухлисларимизни “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз.