"Қўқон-1912" вилоят дербисига тайёргарликни бошлади

 

"Қўқон-1912" жамоаси кечадан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборди. “Қизилқум”га қарши кечган учрашувдан кейин футболчиларга дам берилмади.

Сафардан қайтгач, дарҳол машғулотлар бошланиб кетди. Бугундан машғулотлар икки маҳалдан ўтказилади. Никита Рибкин Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди.

Қолган ўйинчилар “Нефтчи” билан бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Эслатиб ўтамиз, вилоят дербиси номини олган учрашув 26 август куни соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!