“Қўқон-1912” – “Нефтчи”. Фарғоналиклар водий дербисида фаворит

 

26 август, шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтади. Шу куни вилоятимизнинг икки жамоаси – “Қўқон-1912”  ва “Нефтчи” майдонга тушади. Қўқонликлар матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим қилди.

Ўзаро ўйинлар

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 23 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни уч марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 66:28. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 11 очкони қўлга киритган.

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

22.10.2016 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:1

19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2

20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4

03.08.2002 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 0:4

08.04.2000 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:3

Ҳакамлар

Шанба куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Нефтчи”  жамоалари ўртасидаги баҳснинг мамлакатимизнинг энг яхши  рефериларидан бири – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Ушбу ҳакам бугунга қадар жамоамизнинг иккита учрашувини бошқарганди. Қўқонда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувини ҳамда Наманганда ўтказилган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” ўйинларида Коваленко ишлаганди. Қизиғи, шундаки, Коваленко жорий мавсумда иккинчи марта водий дербисини бошқариб боради.

Олий лига, 19-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Нефтчи» (Фарғона)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Учрашувнинг бошланиш вақти

“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 26 август куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:00да бошланади. 25 август куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да стат олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!