“Қўқон-1912”нинг икки вакили ёшлар термасига чақирилди

 

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Томонлар келишувига кўра, бўлажак учрашувда ҳар икки жамоанинг 1996–1997 йилларда таваллуд топган (ёки ундан кичик бўлган) футболчилари иштирок этади. Кенгайтирилган таркибдан 32 футболчи жой олди.

Улар орасида “Қўқон-1912”нинг икки нафар вакили – Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоровлар ҳам бор. Бу ҳақда қўқонликлар матбуот хизмати алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!