"Қўқон-1912"нинг назорат ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди

 

Тошкент шаҳрида 2018 йилги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Қўқон-1912” футболчилари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. 

Машғулотларнинг бир маҳали тренажёр залида ўтаётган бўлса, яна бир маҳалида футболчилар стадионда тер тўкмоқдалар.  Жамоа таркибида бир нечта футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Даврон Ҳошимов, Игорь Таран, дарвозабон Ўткир Юсуповларнинг қўқонликлар машғулотларида иштирок этмоқда.

Жамоанинг ёш ва умидли химоячиси Авазхон Маматхўжаев эса кечадан Наманганнинг "Навбаҳор"  жамоаси машғулотларига қўшилди. Агар Маматхўжаевнинг ҳаракатлари Илҳом Мўминжоновга маъқул бўлса, Авазхон келгуси мавсумни наманганликлар сафида ижара асосида ўтказиши мумкин.

Тошкентдаги ўқув- йиғини давомида жамоа мураббийлари 4 та ўртоқлик учрашувини  ўтказишни ўз режаларига киритишган. Дастлабки назорат ўйини 8 январь куни Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказилади. Бундан ташқари 14 январь куни "Навбаҳор", 23 январь куни эса "Бухоро"  жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади. Шунингдек, 18 январь кунига ҳам битта учрашув белгиланган бўлиб, бу борада рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!