“Қўқон-1912”нинг ёш иқтидори яна энг яхшилар қаторида

29 июнь, 08:21 202

“Қўқон-1912”нинг ёш иқтидори яна энг яхшилар қаторида

 

Олий Лига биринчи давра ўйинлари ҳам поёнига етиб бормоқда. Яна иккита қолдирилган учрашувдан кейин чемпионатнинг биринчи қисми расман якунига етади.

24 ва 25 июнь кунлари эса 15-тур ўйинлари ўтказилди. Ушбу турда “Қўқон-1912” жамоаси “Олмалиқ” клубига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.

Мазкур учрашувдан кейин ҳар икки жамоа устозлари Ислом Иномов ва Жавоҳир Сиддиқовларни энг яхши ўйинчилар деб тан олишди.

Қайд этиш керакки, ушбу мавсумда Жавоҳир Сиддиқов бир неча бор ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.