Қўқон стадионидаги очилиш маросимини “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг эксперти Даврон Файзиев олиб боради

Бугун Суперлига-2018 4-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтади. Водий дербисига қизиқиш жуда юқори. Шундай экан ушбу баҳсни кўпчилик кутмоқда. Мазкур беллашув 18:00да старт олади.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳдаги очилиш маросимини “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг эксперти Даврон Файзиев олиб боради.

Ўз навбатида, “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” қарама-қаршилигини “Sport” телеканали жонли эфирда намойиш этади. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, водий дербисини Мурод Ризаев шарҳлаб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!