Қўқонда ҳам чемпионлар муносиб кутиб олинди (Фото)

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ғалабаси ,бутун ўзбек ҳалқига жуда катта қувонч олиб келди.

Бугун Қўқон шаҳрида қаҳрамонлар муносиб тарзда кутиб олиндилар. Терма жамоамизнинг ғалабасига Фарғона вилоятининг 8 нафар фарзанди ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Қўқон шаҳри ва атроф туманларидан кўплаб мухлислар ўзлари севган футболчилар Акрамжон Комилов, Ойбек Рустамов ҳамда Достонбек Турсуновни кутиб олишди.

 

Кутиб олиш тадбирлари Фарғона вилоятининг чегарасидан бошланди. “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толипов, футболчиларнинг яқин қариндошлари ҳамда “Қўқон-1912”нинг “Содиқ мухлислар клуби” аъзолари ҳамда бошқа кўплаб юртдошларимиз футболчиларни вилоят чегарасида карнай-сурнай садолари остида олқишлар билан кутиб олдилар.

Қўқон шаҳар ҳокимиятига қарашли мажлислар залида Осиё чемпионларининг мухлислар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Қўқон-1912” футбол клуби бош директори Б.Толипов сўз олиб футболчиларни “Қўқон-1912” футбол клуби ва барча Қўқонликлар номидан қизғин табрикладилар.

- Сизлар миллионлаб футболсевар ўзбекистонликлар юрагидан ўрин олдингиз. Сиз кўрсатган жасорат ўзбек ҳалқининг ҳеч кимдан кам эмаслигидан, ўзбек йигитлари кўп нарсаларга қодир эканлигидан далолат бўлди. Сизлар ўзбек футболининг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлдингиз. Биз ишонамиз келажакда сизлар билан жаҳон чемпионатларида албатта иштирок этамиз, – деди Б.Толипов.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!