Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Данияр Абулгазин ҳамда қўмитанинг спорт тиббиёти бошқармаси бошлиғи Жанбулат Сарсенов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Данияр Абулгазин ҳамда қўмитанинг спорт тиббиёти бошқармаси бошлиғи Жанбулат Сарсенов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Миллий олимпия қўмитасининг хабарига кўра, меҳмонларни Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов ҳамда бош котиб Жасур Матжонов кутиб олди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида фаолият юритаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишиш, керак бўлса ундан андоза олиш ва Қозоғистонда ҳам ана шундай марказ ташкил этишни муҳокама қилишдан иборат эди.

Учрашув давомида қишки Олимпия ўйинларига кўрилган тайёргарлик бўйича фикр алмашилди. Ўз навбатида, Қозоғистон МОҚ бош котиби қишки спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг ўқув-машғулот йиғинларини Қозоғистоннинг тоғли худудларида ҳамкорликда ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!