“Қозоғистон президенти кубоги”: Ўзбекистон ўсмирлар термаси Тожикистондан устун келди

 

Қозоғистоннинг Талгар шаҳрида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Қозоғистон президенти кубоги” турнири давом этмоқда.

Мазкур мусобақада Қозоғистон, Қозоғистон-2, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Грузия ва Албания ўсмирлар терма жамоалари иштирок этмоқда.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа кеча, 5 сентябрь куни Тожикистон ўсмирларига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Россия ўсмирларидан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди.

“Қозоғистон президенти кубоги”
Талгар, Қозоғистон
5 сентябрь, сешанба

ЎЗБЕКИСТОН – Тожикистон 3:1
Қозоғистон-2 – Россия 0:9
Грузия – Қирғизистон 7:1
Қозоғистон – Албания 2:0

7 сентябрь, пайшанба

Ўзбекистон – Қозоғистон-2
Қирғизистон – Албания
Тожикистон – Россия
Қозоғистон – Грузия

8 сентябрь, жума

7-ўрин учун баҳс
5-ўрин учун баҳс
3-ўрин учун баҳс
ФИНАЛ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!