Қозоғистондаги 6 дақиқалик "Ўзбек дербиси" дуранг билан якунланди
Айни пайтда Қозоғистон Премьер Лигаси 2-тур баҳслари давом этмоқда. Ушбу тур доирасида Александр Гейнрих тўп сураётган Чимкентнинг “Ордабаси” клуби ўз майдонида Шавкат Саломовнинг “Атирау”сини қабул қилди.
Ўзбек дербиси бўлиши кутилган баҳс 1:1 ҳисоби билан якунланди. Ушбу ўйинда “Атирау” вакили Шавкат Саломов ўз жамоаси асосий таркибида майдонга тушиб, 87-дақиқага қадар ҳаракатланган бўлса, “Ордабаси” ҳужумчиси Александр Гейнрих 81-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Қайд этиш лозим, 2-турдан сўнг “Ордабаси” турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турган бўлса, Шавкат Саломов жамоаси сўнгги 12-поғонадан жой олган.
Фикрлар