Қудратилло Абдуқаҳҳоров дунёнинг энг зўр боксчилари рейтингига киритилди

16 апрель, 10:10 2511

Қудратилло Абдуқаҳҳоров дунёнинг энг зўр боксчилари рейтингига киритилди

 

Ўзбекистонлик нокаутчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров шуғулланаётган Малайзиядаги "Vladimir Boxinggym" клуби боксчимиз профессионал бокс йўналишлари бўйича янги рейтингларда кучли ўнликдан жой олганини эълон қилди.

Маълумотларга қараганда, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз вазн тоифасида WBA рейтингида 7-поғонага кўтарилиб олди. Бу вазнда WBA Super World welterweight title камарини америкалик енгилмас боксчи Кит Турман эгаллаб турибди. WBA World welterweight title чемпионлик унвонига эса яна бир америкалик боксчи Ламонт Петерсон эгалик қилмоқда.

Енгилмас боксчимиз Қудратилло эртага Манючининг камари учун рингга чиқади

Қудратилло айёр рақибини супержангнинг биринчи раундида нокаут қилди

Қудратилло Абдуқаҳҳоров Мэнни Пакьяога анча яқинлашиб олди

Қудратиллонинг супернокаутини томоша қилинг (видео)

Қудратилло Абдуқаҳҳоров: Манючи мендан тезроқ, лекин мен унинг нозик нуқтасини топдим (фото, видео)

Қудратилло WBC йўналиши рейтингида ўнинчи поғонага чиқди. Бу йўналишда ҳам жаҳон чемпионлиги камарини Кит Турман ҳеч кимга бермай келмоқда.

Буюк Британия вакили Келл Брук чемпионлик камарини ўзида сақлаб турган IBF йўналиши рейтингида ўзбекистонлик боксчи ўн биринчи поғонада қайд этилди.

SPORTS.uz ахборот портали бу маълумотларни аниқлаштириш учун Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг мураббийи Илгар Алиевга мурожаат қилди.

- "Vladimir Boxinggym" клуби тарқатган маълумотлар тўғри, - деди Илгар Алиев SPORTS.uz ахборот портали мухбирига. - Илгари бу юқори поғоналар Қудратилло Абдуқаҳҳоровдан мағлубиятга учраган зимбабвелик Чарльз Манючига тегишли эди. Манючи шогирдимга WBC Silver welterweight title камарини ютқазиши билан бирга рейтинглардаги ўрнини ҳам бўшатиб берди.

Қудратилло Абдуқаҳҳоров барча йўналишлар бирлаштирилган жаҳон рейтингида бугунги ҳолатга кўра, ўз вазнида йигирманчи поғонани эгаллаб турибди. Бу рейтингда профессионал бокс юлдузи Мэнни Пакьяо етакчилик қилмоқда.

Айни пайтда Қудратилло Абдуқаҳҳоров бўлажак жангга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳамюртимиз уч ой мобайнида янги камарини ҳимоя қилиши керак.

SPORTS.uz