Қулоқсиз 20 йил ёхуд бокс оламининг энг ғалвали жанги (фото ва видео)

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам, 1997 йил 28 июнида оғир вазн тоифасининг WBA версияси бўйича чемпионлик жанги бўлиб ўтган эди. Бу жангнинг тарихи ҳақида эшитмаган бирорта одам бўлмаса керак.

Жангжал ўшанда ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган. Воқеа ўша даврда бокс оламининг кўзга кўринган икки вакили Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд ўртасида кечган.

tyson_vs_holyfield

Олдинига учинчи сўнггида афсонавий Майк Эвандер Холифилднинг ўнг қулоғи атрофини тишлаб олади. Шундан сўнг Холифилд оғриқдан қичқира бошлайди. Бу орада эса рефери ҳам, мухлислар ҳам нима бўлганини тушунишмайди. Қисқа танаффусдан сўнг жанг давом эттирилади. Аммо кўп ўтмасдан Тайсон энди рақибининг чап қулоғига ҳужум қилади.

tyson_vs_holyfield_2

Учинчи ва тўртинчи раунд орасида жанжал юзага келиб, бунга полиция ва хавфсизлик ходимларининг аралашишига тўғри келади. Жанг якунига кўра, Майк Тайсон дисквалификация қилиниб, Холифилд ғолиб деб эълон қилинади.

Кейинроқ, Тайсондан бу ҳақда сўралганда, у ҳис-туйғуларини бошқара олмагани билан жавоб қайтарган бўлса, рақиби Эвандер бу ҳаракатини Тайсоннинг жангни эртароқ нокаут билан тугатишга шошилгани ва қизиққонлик қилгани билан изоҳлайди.

tyson_vs_holyfield_2

Жангдан бир ҳафта ўтиб, икки “қаҳрамон” Нью-Йоркдаги баскетбол ўйинларининг бирида лифтда учрашиб қолишади. Барча яна жанжал бўлади деб ўйлаган бир вақтда улар дўстона кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашади.

Тайсон: “Эй, ҳаммаси жойидами?”, деб сўрайди. Холифилд бошини қимирлатиб, уни маъқуллайди. Шундан сўнг Майк кечирим сўрайди, Эвандер эса уни қабул қилади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!