Қуръанинг кўзи кўр ёхуд Бангкокда икки теннисчимиз ўзаро куч синашади

8 январь, 08:40 512

Қуръанинг кўзи кўр ёхуд Бангкокда икки теннисчимиз ўзаро куч синашади

 
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ташкил этилган "Челленжер" туркумидаги халқаро турнирнинг саралаш беллашувлари иккинчи босқичида бугун Жўрабек Каримов ва Санжар Файзиев ўзаро баҳс юритади.
 
Саралаш турнирининг қуръаси ҳамюртларимиз йўлини бир бирига кесишадиган қилиб қўйди. Унга кўра Санжар Файзиев беллашувларга иккинчи даврадан қўшиладиган бўлди. Жўрабек Каримов эса биринчи учрашувда таиландлик Танакорн Сриратга қарши кортга чиқди.
 
 
45 дақиқа давом этган ўйинда 18 ёшли теннисчимиз мезбонлар вакилидан 6:2, 6:0 ҳисобида устун келди.