“РБ Лейпциг” “Галатасарой” футболчисини қўлга киритмоқчи

31 май, 12:07 138

“РБ Лейпциг” “Галатасарой” футболчисини қўлга киритмоқчи

Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби келгуси мавсумда жамоани кучайитирмоқчи ва Bild нашрининг хабарига кўра, лейпцигликлар “Галатасарой” ярим ҳимоячиси Брумани ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Юқорида номи тилга олинган манбанинг хабарига кўра, немис жамоаси футболчи учун 12 млн евро тўлашга тайёр. Фақат туркияликлар Брумани 15 млн евродан камига бериш ниятлари йўқ.

Олдинроқ, “РБ Лейпциг” бош мураббийи Ральф Хазензюттль ёзги трансфер пайтида жамоага 5 нафар футболчини таклиф қилиш керак деб айтиб ўтган эди. Бруманинг “Галатасарой” билан шартномаси эса келгуси йили ўз ниҳоясига етади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.