"РБ Лейпциг" ўз таркибига юлдузларни жалб этмоқчи эмас

9 май,2017, 15:10 483

Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби спорт директори Ральф Рангникнинг сўзларига кўра жамоа гарчи келгуси мавсум Чемпионлар лигасидек нуфузли мусобақада иштирок этсада, юлдуз футболчиларни сотиб олишни режалаштирмаяпти.

“Лейпциг” қимматбаҳо футболчиларни сотиб олмайди. Биз ёш ва иқтидорли футболчиларга пул тикамиз. Улар бизнинг қўл остимизда ҳудди жамоанинг бошқа аъзоларидек ҳаракат қилишади”, - дейди Рангник Goal.com сайтига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.