“РБ Лейпциг”нинг энг яхши тўпурари Германия терма жамоасидаги дебютида жароҳат олди

24 март,2017, 10:15 418

“РБ Лейпциг”нинг энг яхши тўпурари Германия терма жамоасидаги дебютида жароҳат олди

"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер ўзининг Германия терма жамоасидаги дебют учрашувида жароҳат олди. Deutsche Welle нашри тарқатган хабарга кўра Вернер Англия (1:0) терма жамоасига қарши ўйинда тизза ости пайларини шикастлаб олган.

Шифокорларнинг таъкидлашларича 21 ёшли футболчининг соғайиб кетиши учун 2 ҳафта талаб этилади. Шу билан Вернер Германиянинг ЖЧ-2018 саралаши доирасида Озарбайжонга қарши ўйинида иштирок эта олмайди.

Маълумот учун, Тимо Вернер жорий мавсум Бундеслиганинг 24та учрашувида майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 14 бор аниқ нишонга олган.