Рабах Мажер 4-марта Жазоир терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Жазоир футбол федерацияси мамлакат бош жамоасига янги мураббий тайинлади. Ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича ушбу лавозимга Рабах Мажер тайинланган. Эътиборлиси, у бундан аввал ҳам ушбу лавозимда 3 марта ишлаган.

58 ёшли мутахассис 11 октябрь куни истеъфога чиқарилган Лукас Алькараснинг ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтиш лозимки, “Гранада” клубининг собиқ бош мураббийи Жазоир термасини жорий йилнинг апрель ойида қабул қилиб олган эди. Якунда эса Жазоир ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолди.

Маълумот учун, Рабах Мажер 1993–1995, 1999 ҳамда 2001–2002 йилларда бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!