Рафаэль Надаль 10 карра “Ролан Гаррос” ғолиби ёхуд тарихга муҳрланган ғалаба

12 июнь,2017, 16:23 431

Рафаэль Надаль 10 карра “Ролан Гаррос” ғолиби ёхуд тарихга муҳрланган ғалаба


31 ёшли испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция кортларида ўтган “Ролан Гаррос” турнири финалида швейцариялик Стэн Варинкани 6:2, 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлуб этиб, мусобақада 10 марта ва “Катта дубулға”да 15-титулини қўлга киритди.

У “Катта дубулға” турнирларида ғолиб чиқиш бўйича Пит Сампрасни ортда қолдирди ва энди иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринда эса Рожер Федерер бу йил 18-титулини ютган эди. Бу мукофот испан теннисчиси учун “Катта дубулға”ларда 2014 йилдан бери илк совринидир.

nadal_3

Надаль яккалик баҳсларида “Катта дубулға” беллашувларида 10 марта ғолиб чиққан илк теннисчига айланди. Аёллар ўртасида яккалик баҳсларида 10 титулни фақатгина Маргарет Корт ютган. У Australian Open 11 марта (шулардан еттитаси 1968 йилда “Очиқ эра” бошлангунга қадар қўлга киритилган).

Бундан ташқари бу “Катта дубулға” Надаль учун бирорта сетни ютқазмаган учинчиси бўлди.

nadal_2

Аввалроқ буни Надаль 2008 ва 2010 йилларги “Ролан Гаррос”да қайд этган. Шундай қилиб, у ва Бьорн Борг – бирорта сетни ютқазмай учта “Катта дубулға” мусобақаларида зафар қучган эркак теннисчилардир. Турнир давомида бирорта рақиб Надалдан бир сетда тўртта гейм ва ўйинда 8 геймни олишнинг уддасидан чиқа олишмади.

Турнир якунларига кўра, Надаль ATP рейтингида 4-ўриндан 2-поғонага кўтарилиб олди. Испаниялик 2014 йил октябр ойидан бери илк марта топ-2дан жой олмоқда.