Рафалович Гран-При баҳсларида иштирок этади

 

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович якуний йил Гранд-Присида иштирок этади. Бугун спортчимиз терма жамоа мураббийи Акмал Эргашев билан биргаликда Азарбайжоннинг Баку шаҳрига учиб кетишди.

Турнирда жаҳон чемпиони ҳисобланган Дмитрий Шокин қўлидаги жароҳати туфайли иштирок этолмайди. Турнир 9 декабрдан 10 декабргача бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, турнир ғолиби 6 минг АҚШ доллари ҳамда 80 балли рейтинг очколарини қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби 3 минг АҚШ доллари ва 48 балли рейтинг очколарини ва учинчи ўрин соҳиби эса минг АҚШ доллари ҳамда 28.8 балли рейтинг очколари соҳиби бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!