Рафинья "Барселона"дан кетишни режалаштирмоқда

16 март,2017, 11:30 587

Рафинья

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара мавсум якунлангач каталонияликлар сафидан кетиш ҳақида жиддий бош қотирмоқда. Бу ҳақда Sport интернет нашри хабар тарқатди.
Юқоридаги манбаада келтирилишича Рафинья бу борада ўзининг яқин танишларидан бирига айтган. Унинг бу қарорга келишига жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабаб бўлган. Футболчининг сўзларига кўра бу ҳолат унинг ўйинида пасайишни юзага келтириши мумкин. 

Маълумот учун, Алькантара жорий мавсум Испания чемпионатининг ортда қолган 27та турининг 16тасида иштирок этган. Футболчи шуларнинг бор йўғи 12тасида асосий таркибда майдонга тушган ҳолос. У шу учрашувларда ўз ҳисобига 6та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.